Америка армияси ҳаво ҳужумида 20 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлишди
Америка армиясининг Афғонистоннинг Парвон вилоятига қарши ҳаво ҳужумида 20 нафардан ортиқ афғон ноҳарбийлари, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлишди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистоннинг Парвон вилоятидаги маҳаллий манбалар сешанба куни Америка армияси қирувчи самолётлари бу вилоятнинг "Шатак" ва "Қимчоқ" минтақаларини бомбардимон қилиши натижасида, 20 нафар афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлишди,-деб эълон қилди.
Бу ҳаво ҳужумдан кейин Америка армияси ҳарбийлари ҳам мазкур минтақаларга ҳужум қилишди ва бу минтақада яшовчи 30 нафарни ўзлари билан олиб кетишди.
Парвоннинг Сиёҳгард ноҳияси аҳолиси бу ҳужумга қарши норозилик билдириб, америкалик ҳарбийларга қарши эътироз қилишди.
Эътирозчилар Америка ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишларини талаб этишди.