Европа Иттифоқи Американинг Зарифга қарши жорий этган санкциясига мухолифат қилди
(last modified Fri, 02 Aug 2019 10:31:59 GMT )
август 02, 2019 15:31 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи  Американинг Зарифга қарши жорий этган санкциясига мухолифат қилди

Европа Иттифоқи Эрон ташқи ишлар вазирига қарши жорий этган Американинг санкциясига мухолифат қилди ва Зариф билан ҳамкорлик қилишни давом этади,-деб эълон қилди.

МBS Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа Иттифоқи пайшанба куни бир баёния нашр этиб, унда Европа Иттифоқи Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга қарши Fмериканинг жорий этган санкциясидан афсўсланиш изҳор этиб, Зариф билан ҳамкорлик қилишни давом эттиради,-деб эълон қилди. 

Европа комиссияси ҳам  қабул қилинган бу қарордан афсўсда эканлигини баён этиб, дипломатик каналларни муҳофазат этиш аҳамиятини эътиборга олган ҳолда, Эрон олий мартабали дипломатияси сифатида Муҳаммаджавод Зариф билан ҳамкорлик қилишни давом эттиради,-деб эълон қилди. 

Франция ва Германия ҳам пайшанба куни кечаси Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга қарши санкция жорий этиш учун Америка молия вазирлигининг бу сайъ-ҳаракатига мухолифат қилди. 

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарга кўра, Франция ташқи ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, Американинг бундай саъ-ҳаракатидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, кескинликларни дипломатик йўл орқали ҳал қилишни сўради. 

Германия ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўзининг бир баёниясида, Эрон ташқи ишлар вазирига қарши санкция қўллашда Американинг бундай сайъ-ҳаракат қилганини дипломатик йўлларни поймол этиш деб тавсиф этиб, Германия, Франция ва Британия ташқи ишлар вазирлари мунтазам равишда Муҳаммаджавод Зариф билан алоқада бўлишган ва бу ишни давом эттиришади,-деб эълон қилди. 

Ёрлиқ