Хитой ва Америка ўртасидаги тижорат уруши давом этмоқда
(last modified Fri, 02 Aug 2019 13:14:54 GMT )
август 02, 2019 18:14 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Америка президенти Дональд Трамп пайшанба куни Хитойдан импорт қилинадиган 300 миллиард долларлик таварларга 10 фоизли божхона тарифи жорий этишини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Дональд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида, келаси сентябр ойининг бошидан бошлаб Хитой билан тижорат соҳасидаги музокаралар давом этиши билан бирга бу мамлакатнинг таварларига янги божхона тарифларни жорий этади,-деб айтди. 

Америка ҳозирги кунда 250 миллиард долларлик импорт қилинадиган Хитой таварларига 25 фоиз божхона тарифини жорий этган ва янги божхона тарифлари Хитойдан импорт қилинадиган қариб барча таварларни ўзига қамраб олади. 

Америка президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг муҳим шерикларидан бири бўлмиш Хитой билан тижорат қилиш учун божхона тарифларини жорий этиш билан қўллаб-қувватлаш сиёсати йўлида ушбу мамлакат билан савдо-сотиқ урушини 2018 йил июн ойидан бошлаган. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий Хитой билан Американинг савдо урушини маҳкум этиб, Вашингтоннинг бу хатти-ҳаракатини иқтисодий терроризм деб атади.

Ёрлиқ