БМТ дунёда террористик ҳужумлар авж олгани ҳақида огоҳлантириш берди
(last modified Sun, 04 Aug 2019 06:42:25 GMT )
август 04, 2019 11:42 Asia/Tashkent
  • БМТ дунёда террористик ҳужумлар авж олгани ҳақида огоҳлантириш берди

БМТ хавфсизлик кенгаши ИШИД ва Ал-Қоида террористик гуруҳларини жаҳоннинг турли минтақаларида ҳалокатли ва хавфли ҳужумларни амалга оширишга масъулдир,-деб билди.

Горден газетасининг ёзишича, бу кенгаш ўзининг янги ҳисоботида, яқинда жаҳон бўйлаб террористик ҳужумларда тўхташ юзага келгани яқин орада охирга етиши ва 2019 йилнинг охиригача террористик ҳужумларнинг янги тўлқини вужудга келиши мумкин,-деб  огоҳлантириш берди. 

Горден газетаси бу ҳисобот бутун ҳажон миқёсида ифротий гуруҳлар ҳаракатидан хавотирланишни ижод этади ва охирги орқага чекинишларга қарамай ҳалигача таҳдидлар мавжуд,-деб ёзади.

БМТ хавфсизлик кенгашининг янги ҳисоботида, Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи қаторида урушганларнинг сони 30 минг нафарга етгани ва улардан бир қисми ҳали тирик экани сабабли келаси йилларда халқаро жамоатчиликнинг хавотирланишини башорат этиш мумкин,-деб келтирилади. 

Бу ҳисобот БМТ ташкилотига аъзо мамлакатларнинг разведка идоралари тақдим этган маълумотлари асосида тайёрланган. 

Европа ташкилотлари ҳам яшил қитъанинг 6 минг нафар фуқаролари террористик гуруҳга қўшилиш учун Ироқ ва Сурияга боришган ва улардан 2 минг нафари ўз ватанларига қайтишган,-деб тахмин қилишади.