август 04, 2019 12:57 Asia/Tashkent
  • Британия ташқи ишлар вазири Доминик Робб
    Британия ташқи ишлар вазири Доминик Робб

Британия ташқи ишлар вазири Россия махфий тарзда Европани нишонга оладиган қудратли ракета системасини ишлаб чиқариш ва уни жойлариш билан шуғулланмоқда,-деб иддао қилди.

Британиянинг Дейли Мейл газетаси тарқатган хабарга кўра, Доминик Робб (INF) қичиқ ва ўрта масофада учадиган ядровий кучлар шартномасидан Американинг чиқишига ишора этиб, Россиянинг бу хатти-ҳаракати (INF) шартномасига зиддир ва бу шартноманинг бекор қилиниши сабабига айланди,-деб айтди. 

Робб Россиянинг бу хатти-ҳаракати Европага таҳдид солишини таъкидлаш зимнида, НАТо ташкилотининг бу ҳақдаги позициясини Британия ҳимоя этишини сўради. 

Америка давлати жума куни 2 августда Россия "кичик ва ўрта масофада учадиган ядровий кучлар" шартномаси моддаларини поймол этди деб иддао қилиб, расмий равишда бу шартномадан чиқди. Америка ва Россиянинг ушбу шартномадан чиқишидан кейин бу шартнома расман охирга етди. 

Ёрлиқ