август 08, 2019 13:21 Asia/Tashkent
  • Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлди.

Ахборот манбари чоршанба куни кечаси Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида жиддий тўқнашув бўлиб ўтганидан хабар берди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, хабар манбалари Покистон ва Ҳиндистон кучлари ўртасидаги отишмалар ҳажми жуда катта деб эълон қилишди.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар Ҳиндистон назорати остида бўлган баҳсли минтақада чекловларни кўпайтириш учун Деҳли давлатининг амалга оширган сай-ҳаракатидан кейин авж олди. Ҳиндистон душанба куни ўз назорати остида бўлган Кашмир минтақасининг ваколатларини бекор қилди.  

Баҳоратиё Жонато ҳоким партияси назорати остидаги парламент томонидан Ҳиндистон назоратида бўлган Кашмир минтақасининг махсус ваколатини бекор қилиниши билан Ҳиндистон назоратида бўлган кашмирликлар учун шароит оғирлашиб қолди ва ҳиндистонликларнинг минтақага муҳожират қилишлари ва Кашмир ерларини сотиш ёки харидорлик қилишлари учун шароит яратилади.

Ҳиндистон назоратида бўлган кашмирликлар Деҳли давлатининг бу сайъ-ҳаракатларини ўзларига қарши уруш эълон қилиш деб билишди.

Исломий ҳамкорлик ташкилоти чоршанба куни Янги Деҳли томонидан Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасининг махсус ваколатини бекор қилинишидан хавотирланиш изҳор этиб, минтақадаги бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилишни сўради. 

Шу муносабат билан Покистон давлати Ҳиндистоннинг кашмирликларга қарши душманона сайъ-ҳаракатига аксиламал кўрсатиб бу мамлакатнинг Исломободдаги элчисини мамлакатдан чиқарди.  

Ёрлиқ