Москва давлати: АҚШни ядровий келишувдан чиқиши минтақада кескинликларни ошишига замин яратди
(last modified Fri, 09 Aug 2019 11:51:29 GMT )
август 09, 2019 16:51 Asia/Tashkent
  • Москва давлати: АҚШни ядровий келишувдан чиқиши минтақада кескинликларни ошишига замин яратди

БМТдаги Россия вакилининг ўринбосари минтақадаги барча бўҳрон ва кескинликлар ҳам АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан бошланди деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТдаги Россия ваколатхонаси намояндаси Дмитрий Полянсикй  БМТ қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда сўзлаган нутқида, " Форс Кўрфазида коллектив хавфсизлик системаси" ни яратиш масаласини шарҳлаб берди.

БМТдаги Россия вакилининг муовини ўз сўзларида  минтақада дипломатик саъй-ҳаракатлар ва маслаҳатлашувлар учун Форс Кўрфазидаги коллектив хавфсизлик системасни яратиш мумкинлиги аммо бундай система  халқаро қонунлар, БМТ устави ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари асосида бўлишишарт, бундан ташқари минтақа  ва дунёдаги барча томонларр ҳуқуқи ва ҳурмат эҳтироми доирасида ташкил қилиниши лозим деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз сўнгги ойлар ичида ,  АҚШ режими Эронга қарши босимларни кучайтириш мақсадида Форс Кўрфазида ҳарбий иширокини янада оширган.

Вашингтон давлати шунингдек  Лондон давлати билан биргаликда Форс Кўрфазида " денгиз хавфсизлиги" лойиҳасини амалга оширишни иддао қилмоқда. Бу лойиҳани кўп давлатлар жумладан Германия қўллаб қувватлагани йўқ.

Ёрлиқ