Франция давлати Эронга қарши Трампнинг мантиқсиз сўзларига аксиламал кўрсатди
Франция ТИВ-и Париж давлати Эрон хусусидаги АҚШ президентининг сўзлари қаршисида бутунлай мустақил позиция тутади деб айтди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Франция ТИВ-и мамлакат ташқи ишлар вазири Жан Ив Лодриан сўзларидан иқтибос келтириб, Париж давлати Эрон хусусида буткул мустақил позицияга эгадир ва бу масалада ҳеч бир томоннинг ижозатига эҳтиёж сезмайди деб эълон қилди.
Мазкур баёнияда келтирилшича, Франция давлатии Халқаро ядровий келишувга риоя қилади ва АҚШдан ташқари бу келишувнинг бошқа аъзолари каби қўйган имзосини ҳурмат қилади.
Эслатиб ўтамиз пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президени Эммануэль Макрон Эронни музокарага даъват қилишда Вашингтон вакили ҳисобланмайди деб иддоа қилганди.
Трамп Твитттер саҳифасида, Эрон музокара ўтказишга тайёр деган исботини топмаган иддаоларни такрорлаб, Макронни Эронга нотўғри аломатлар ва хабарлар беришда айблади.
-
Франция мудофаа вазири Форс кўрфазида Американинг кескинликлар яратишига муносабат билдирди
-
Ненси Пелоси Трамп фаолияти ҳақида текширув ўтказишни сўради