Трамп : АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда қолади
(last modified Tue, 27 Aug 2019 11:31:06 GMT )
август 27, 2019 16:31 Asia/Tashkent
  • Трамп : АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда қолади

АҚШ президенти Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини чиқариш учун ҳеч қандай жадвал мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Дональд Трамп Франциянинг Biarritz шаҳрида 7 лик гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити доирасида мухбирлар билан суҳбатида Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқариш учун махсус жадвалга тўхталиб, АҚШ Афғонистонни тарк этмоқчи эмас деб айтди.

Трапм ўз сўзларида АҚШ илгаригидек, Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва барқарорликни қайтариш учун ҳарбий иштирокини давом эттиради деб иддао қилди.

У шунингдек,  олдинги иддаоларини такрорлаб, Вашингтон қисқа муддат ичида, Афғонистондаги 18 йиллик урушини якунлашиши мумкин, аммо бу ҳолда 10 миллион одам ҳалок бўлади деб айтди.

Трамп изҳоротидан кейин, Қатардаги Толибон гуруҳининг сиёсий офиси наттоғи, Афғонистондан АҚШнинг барча ҳарбийлари чиқарилмаганида, тинчлик музокаралари ҳам тўхтатилади деб таъкидлади.

Ёрлиқ