Хитой давлати Трамп иддаоларини рад этди
(last modified Wed, 28 Aug 2019 06:45:30 GMT )
август 28, 2019 11:45 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати Трамп иддаоларини рад этди

Хитой ТИВ наттоғи, АҚШ президентини Пекин давлатини Вашингтон билан музокара ўтказишга тамойили бор деган иддаоларини рад этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Хитой ТИВ наттоғи Пекин давлат масъуллари  Вашингтон билан музокара ўтказиш учун бу мамлакат масъулларига ҳеч қандай телефон қилишмаган дея изоҳлади.

Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Францияда ўтказилганг матбуот конференцияда  икки мамлакат ўртасидаги савдо уруши бўҳронини ҳал қилиш хусусида Вашингтон билан музокара қилиш учун Хитой давлат масъуларининг қўнғироқ қилишгани ҳақида хабар қилганди.

Ўтган жума куни Дональд Трамп  Хитойдан импорт қилинадиган 550 миллиард долларлик маҳслуотларига қўйилган божларни яна 5 фойизга кўпайтиришини эълон этганди.

Хитой ҳам яқинда АҚШдан сотиб оладиган 75 миллиард долларлик маҳслуотларга божларни янада оширишини таъкидлаганди.