Толибон гуруҳи Қундуз вилоятида одамларни гаровга олди
Афғонистон мудофаа вазирлиги наттоғи Толибон жангарилари томонидан Қундуз шаҳрида тинч аҳоли ва бир гуруҳ касал шахсларни гаровга олингани ҳақида хабар қилди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон мудофаа вазирлиги наттоғи Руҳуллоҳ Аҳмадзай матбуот конференцияда бугун Толибон жангарилари, 3 томондан Қундуз шаҳрига ҳужум қилиб, бир гуруҳ касал шахслар ва тинч аҳолини гавровга олишди деб эълон этди.
Руҳуллоҳ Аҳмадзай шунингдек Кобул давлати томонидан сафарбар этилган янги кучлар тўқнашув маҳалларида жойлаштирилган ва Толибон жангариларидан Қундуз шаҳрини тозалаш амалиётларини бошланиши билан бу гуруҳ жангарилари шаҳардан қочишга уринмоқдалар деб изоҳлади.
У ўз сўзларида Қундузга қарши ҳужумларидан Толибон жангариларининг мақсадларини Бадахшон вилояти тумналаридаги ҳарбий амалиётлар жараёнига зарба бериш ва давлат кучлари ҳатти -ҳаракатини олдини олшидан иборат бўлан деб қўшимча қилди.
Эндиликда Қундуз вилоятида электр -энергия ва телефон линиялари ишламайди. Шаҳардаги бозорлар ва умумимй маконлар фаоалияти ҳам тўхтатилган.
Толибон гуруҳи ҳам тарқатган видеотасвирида Қундуздаги тўқнашулар жараёнида давлат армияси ҳарбийларидан бир гуруҳи ва афғон полиция кучларини Толибон гуруҳига таслим бўлганини иддао қилди.