Россия ва Украина президентлари маҳбусларни алмаштириш хусусидаги маслаҳатлашувларини давом эттирмоқчи
(last modified Sun, 08 Sep 2019 06:52:41 GMT )
сентябр 08, 2019 11:52 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина президентлари маҳбусларни алмаштириш хусусидаги маслаҳатлашувларини давом эттирмоқчи

Россия ва Украина президентлари икки мамлакат ўртасида маҳбусларни алшмаштириш тадбирини ижобий давом этаётганини таъкидлаб, бу келишувни Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларни оддийлаштириш йўналишадиги муҳим одим дея баҳоладилар.

Кеча Россия президентилк идораси матбуот хизмати Россия президенти Владимир Путин  украиналик касбдоши Владимир Зеленсикй билан телефон орқали суҳбалашгани ҳақида хабар тарқатди.

Кремль идораси матбуот хизматига кўра  Путин ва Зеленсикй ўртасидаги телефон орқали мулоқотда томонлар икки мамлакат ўртасида маҳбусларни алмаштириш жараёнини ижобий баҳолаб, ушбу чораларнинг инсонпарварлик жиҳатларига эътибор қаратиб уни Москва ва Киев ўртасида алоқаларни оддийлаштириш учун ўта муҳим қадам де қўшимча қилдилар.

Икки президент телефон орқали суҳбатларида  Украина шарқидаги тўқнашувлар ва унга тегишли кулишув хусусан Минск келишувини ижро этишни енгиллаштириш хусусида Норманд номли йиғилиш истиқболларига алоҳида ишора этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Москв ва Киев келишуви ортидан икки мамлакат ўртасида маҳбусларни алмаштириш жараёни кечадан бошланди.

Украина давлати манбаларидан бири икки мамлакат ўртасида 70 маҳбусни алмаштирилгани ва уни 2017 чи йилдан бери икки мамлакта ўртасида энг кўп маҳбусларни алмаштириш эканлигини маълум этди. 

 

Ёрлиқ