сентябр 09, 2019 16:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ армиясининг ҳаво ҳужумларида Афғонистонда бир оиланинг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди

АҚШнинг учувчисиз учоқлари ҳужумида Афғонистоннинг Майдони Вардак вилоятида 7 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Майдон Вардак вилояти кенгаши раиси кеча АҚШ учувчисиз учоқлари бу вилоятнинг Сайидобод тумани Жав Заррин қишлоғига уюштирган ҳужумида бир оиланинг 7 аъзои қурбон бўлди деб эълон этди.

Майдон Вардак вилоят кенгаши раиси Атармуҳаммад Тоҳирий шунингдек ҳалок бўлган инсонлар машина билан меҳмончиликдан қайтиш чоғида АҚШнинг учувчичиз учоқлари томонидан нишонга олинган деб изоҳлади. 

Ёрлиқ