Ишғол этилган сарзаминларида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
сентябр 16, 2016 18:46 Asia/Tashkent
Сионистик режим ҳарбийлари Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинлик ёш йигитни ўққа тутдилар ва у шаҳид бўлди
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча сионистик режим ҳарбийлари Байт Увло қишлоғидаги ушбу ёш йигит манзилига ҳужум қилишди ва уни ўққа тутиб, шаҳид қилдилар.
Мазкур хабарга биноан, ўтган октябрь ойида бошланган ишғол этилган Фаластин сарзаминларидаги зўравонликлари жараёнида ҳозиргача 224 нафар фаластинликлар шаҳид бўлиб, юзлаб нафар ҳам жароҳат олишган.