АҚШ ҳарбий қўмондони Толибон гуруҳига қарши ҳужумларни кучайтиришни таъкидлади
(last modified Thu, 19 Sep 2019 09:02:03 GMT )
сентябр 19, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  •  АҚШ ҳарбий қўмондони Толибон гуруҳига қарши ҳужумларни кучайтиришни таъкидлади

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари қўмондони, Толибон гуруҳига қарши ҳаво ҳужумларни янада кучайтириш зарурлигини айтди.

Тасним ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучларининг етакчилари билан Фароҳ вилояти Анор дара туманига борган бу мамлакатдаги АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари қўмондони Scott   Miller    Толибон гуруҳига ақарши авиазарбалар беришни янада кучайтириш зарурлигини баён қилди.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО ҳарбий кучлари қўмондонининг изҳороти шу ҳолдадирки,  Афғонистонни ишғол этишидан 18 йил ўтиб бориши билан АҚШ ва унинг иттифоқчилари  бу мамлакатда нафақат тинчликни таъминлашгани йўқ, балки кундан кунга хавфсизлик вазиятит ёмонлашиб бормоқда. Вашингтон давлати  Толибон гуруҳига қарши кураш ва Афғонистонда урушни тўхтатиб, тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кучсиз эканлигини исботлаб берган.

 

Ёрлиқ