Хитой давлати Афғонистоннинг тинчлик музокараларида конструктив рол ўйнашга тайёрдир
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин давлатини Афғонистоннинг тинчлик музокраларида конструктив рол ўйнашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Хитой ТИВ-и тарқатган баёниясида, Мулло Абулғани Бародар бошчилигидаги Толибон гуруҳининг делегацияси Пекинга сафар қилиб Хитой масъуллар билан учрашганида Афғонистон тинчлиги музокаралари масаласини муҳокама қилди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёниясида шунингдек, Пекин давлати тинчлик музокараларни натижа бериши учун Толибон ва бошқа томонланр билан маслаҳатлашишга тайёрдир деб келтирилган.
Толибон вакили мулло Бародар ҳам АҚШни Афғонистонда уруш ва хунрезликларни давом этишида айблади.
Олдинроқ Толибон делегацияси Эрон ва Россияга сафар қилгани хусусида хабарлар тарқатилганди.