Покистон президенти Ҳиндистонни урушни бошлаши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 24 Sep 2019 08:21:15 GMT )
сентябр 24, 2019 13:21 Asia/Tashkent
  • Покистон президенти Ҳиндистонни урушни бошлаши тўғрисида огоҳлантирди

Покистон президенти, Ҳиндистонни Покистонга қарши урушни бошлаши тўғрисида огоҳлантириб Деҳли давлати позициясини қаттиқ танқид қилди.

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Покистон президенти, Ориф Алавий Исломбодда Туркия ОАВ  делегацияси билан учрашганида, Ҳиндистон уруш эълон қилганида Покистон ҳам муносиб жавоб қайтаради дея таъкидлади.

Покистон президенти  1972 -чи йилдан бери БМТда Кашмир минтақаси мавзусида йиғилиш ўтказилмаганига ишора қилиб, Исломобод йиғилиш ўтказишни исатйди, аммо бу масала Деҳли томонидан рад этилган деб изоҳлади.

Алавий шунингдек,  Ҳиндистон қамоқхоналаридан Кашмир минтақаси сиёсий раҳбарларини озод этиш зарурлигига тўхталиб, Кашмир минтақаси Покистон мамлакатнинг бир қисми бўлиши керак ва БМТ резолюцияси асосида референдум ўтказилиши шарт деб эълон этди.

 

Ёрлиқ