Германия давлати АҚШнинг Эронга қарши ҳатти ҳаракатига зиддир
Германия мудофаа вазири АҚШлик касбдоши билан учрашувида Берлин давлати Эронга қарши максимал босимлар учун АҚШ ричагларининг бир қисми бўлишни истамайди деб айтди.
Франция ахборот агентлигиинг хабар қилишича, кеча Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр Вашингтода АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер билан учрашганида Берлин давлатини Ҳурмуз бўғозида кемачилик хавфсизлигини таъминлаш лойиҳасида қатнашишга тайёр эканлиги ҳақида хабар бериб айни ҳолда Германия АҚШнинг максимал санкцияларининг ричагиниг бир қисмига айланишни истамайди деб қўшимча қилди.
Германия Мудофаа вазири ўз сўзларида Берлин Европанинг маъмурияти чорчубасида ҳамкорлик қилишга қизиқади дея изоҳлади.
Германия мудофаа вазири шунингдек бир ийл олдин АҚШ бирёқлама равишда уни тарк этган Эрон билан ядровий келишувни ҳимоя этиши билан ядровий келишувга оптимистик қарашга эга бўлиш лозим, чунки бундай келишувлар Эрон билан дипломатик алоқалар эшигини очишга кўмаклашади деб аниқлик киритди.