Толибон гуруҳи Тахор вилоятидаги икки туманни ишғол этганини иддао қилди
(last modified Mon, 30 Sep 2019 12:43:39 GMT )
сентябр 30, 2019 17:43 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Тахор вилоятидаги икки туманни ишғол этганини иддао қилди

Толибон гуруҳи Тахор вилоятидаги Хожаи Ғор ва Баҳорак туманларини босиб олганини иддао қилди.

"Ориёно нюс" ахборот сайтининг хабар қилишича, Толибон гуруҳи,  ушбу икки туманни ишғол этиш чоғида, 32 нафар давлат ҳарбийларини ҳалок бўлгани ва  24 нафар жароҳат олганини эълон қилган.

Баҳорак тумани иккинчи маротаба Толибон гуруҳи томонидан ишғол этилмоқда ва шанба куни давлат кучлари  Баҳорак тумани, марказини Толибон гуруҳи ишғолидан озод қилишга муваффақ бўлишди, аммо кеча, яна бир Толибон томонидан босиб олинди.

Хабарларга биноан, Тахор вилоятига қарши кечанги авиазарбаларда Толибонга қарши урушаётган халқ кўнгилли кучларидан  30 нафари ҳалок бўлган.

Тахор вилояти наттоғи Жавод Ҳижрий бу ҳужумни тасдиқлаган аммо  авиазарбаларда қатнашган самолётлар  Кобул давлати ва ё хорижий коалицияга тегишли бўлганига ишора қилмаган.

    

Ёрлиқ