АҚШлик жосуснинг рафиқаси можаросида Лондон ва Вашингтон ўртасидаги баҳслар кўпаймоқда
Кеча Англия ТИВ раҳбари АҚШлик касбдоши Майк Помпео билан телефон орқали суҳбатида Вашингтон давлатини англиялик ёш йигитини қатл этишда гумон қилинаётган АҚШлик жосус рафиқасини экстрадиция қилишга қарши чиқиш қарорига келганидан норози бўлганини маълум қилди.
Англия ТИВ наттоғи ҳам сўзлаган нутқида ТИВ раҳбари Dominic Raab телефон орқали бу суҳбатида АҚШ томонини ўз қарорини қайта кўриб чиқишга даъват этганини айтди.
Британия бош вазири ҳам бу масала ТИВ раҳбарлари даражасида ҳал этилмаса, шахсан ўзи Оқ уйга мурожаат қилишга ваъда берганди.
Англия яъне Британия полицияси ҳам номи фош этилмаган АҚШлик жосус рафиқаси Анна Саколас август ойи охирларида Англиянинг Кратен авиабазасидан чиқишидан кеийн машинасини тез ҳайдаб 19 яшар Ҳарри Донни босиб кетган.
Бу ҳодисада ангилялик ёш йигит ҳалок бўлганидан сўнг Анна Саколас яширинча АҚШга қочиб кетган. Бу аёлни ўз ватанига қочиб кетиши учун дипломатик дахлсизлик ҳуқуқидан суиистеъмол қилгани Англия халқини ғазаблантирмоқда.