Трампнинг турк ва курдларга қилган тавсияси: ИШИД террорчиларин қочишига ижозат берманг
АҚШ президенти бу мамлакат ҳарбий кучларини Сурия шимолидан чиқариши ва бу минтақага ҳужум уюштириши учун Туркияга яшил чироғқ кўрсатганидан кейин, Туркия армияси ва курд кучларини қамоқхоналардан ИШИД террористларини қочиб кетишини олдини олишга чақирди.
ИРНА хабарига кўра, бугун Дональд Трамп Твиттер саҳифасида, бу лойиҳани таклиф этиши билан Европа давлатларини бу мамлакатдан ИШИДга аъзо бўлган фуқароларни қайтариб олишларини сўради.
Трамп ўз сўзларида АҚШ энг ёмон ИШИД аъзоларини қамоқққа олиб сақланаётганини иддао қилиб, Туркия давлати ва курдлар ҳам ИШИД террорчиларини қочиб кетишига ижозат бермасликлари лозим деб айтди.
Бугун Туркия Мудофаа вазирлиги, тарқатган хабарида, бир неча кун олдин бошланган Фурот шарқидаги " Тинчлик манбаи" амалиётларида курд гуруҳларининг 550 аъзоларини ўлдиргани ва юзлаб нафарини жароҳатлантирганини иддао қилди.