Америка ва Туркия Сурияда оташкесим тўғрисида келишувга келди
(last modified Fri, 18 Oct 2019 13:23:06 GMT )
октябр 18, 2019 18:23 Asia/Tashkent
  • Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу
    Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу

Туркия ташқи ишлар вазири Туркия давлатига мухолиф курд гуруҳларнинг чиқиши учун Суриянинг шимол-шарқида Вашингтон ва Анкара ўртасида оташкесим бўйича келишилган келишув ҳақида хабар берди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Мавлуд Човуш Ўғлу пайшанба куни кечаси ўтказилган матбуот анжуманида, Анкара оташкесим эълон қилиш билан Анкара давлати уларни террорист деб биладиган Суриянинг шимол-шарқидаги Ал-Ҳаска ва ва Ар-Риққа минтақаларидан Туркия давлатига мухолиф курд гуруҳларининг чиқиши учун беш кун  амалиётни тўхтатишга келишиб олган,-деб айтди.

Туркия ташқи ишлар вазири шу билан бирга келишилган келишув натижасида бу минтақаларда Анкаранинг "Тинчлик бўлоғи "  номли амалиёти муаллақ ҳолатга келтирилади, аммо Туркия уни бутунлай тўхтатиб қуймайди,-деб таъкидлади.

Човуш Ўғлу оташкесим келишувига асосан Туркиянинг ПКК партияси, ЭйБиГи Сурия халқ мудофаа кучлари ва демократик иттифоқ партияси кучларидан оғир қурол-яроқлар олинади,-деб айтди. 

Бироқ, Сурия демократик иттифоқ партиясининг етакчи аъзоси Солеҳ Муслим унинг партияси оташкесим келишувига риоят этади, аммо агар иккинчи маротаба уларни нишонга олсалар, ўзларини муҳофазат этишади,-деб таъкидлади.