Трамп Саудия Арабистони режимини ҳақоратлади
АҚШ президенти , янги изҳоротида, яна бир бор Саудия Арабистонини ҳақоратлади.
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Факс- нюс телеканалига берган интервьюсида Арабистон режимини масхара қилиб, пулдан бошқа уларнинг ҳеч нарсаси йўқ деб айтди.
Трамп ўз сўзларида Арабистон режимини ҳимоя этишимиз учун Риёз давлати бизга пул тўлайди деб изоҳлади.
Трамп томонидан Арабистонни ҳақорат этилаётгани биринчи марта эмас.
Бундан олдин ҳам АҚШ президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини Вашингтон ҳимояти бўлмаганида икки ҳафта ҳукумат устида қолиш қудратига эга эмаслиги тўғрисида огоҳанирганди.
Трамп олдин ҳам Арабистон подшоси бу мамлакат армияси харажатларини қоплашга мажбур бўлиб қолган деб таъкидлаганди.
Пелоси Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш сабабларини маълум этди