Россия давлати НАТОни Калининградни ўз таъсири доирасига киритиш лойиҳаси тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 28 Oct 2019 11:18:49 GMT )
октябр 28, 2019 16:18 Asia/Tashkent
  • Россия давлати НАТОни Калининградни ўз таъсири доирасига киритиш лойиҳаси тўғрисида огоҳлантирди

Россия Думаси масъули НАТО ҳатти- ҳаракати ва бу ташкилотнинг " Калинингради ўз таъсири доирасига киритиш" лойиҳаси тўғрисида огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия давлат Думаси мудофаа ишлари қўмитаси раис ўринбосари Александр Шарин  НАТО ҳарбийларининг " Калининградни ўз таъсири доирасига " киритиш лойиҳаси  Балтика минтақасида бу ташкилот ҳарбий иштирокини кенгайтириш мақсадида режалаштирилган таблиғотий урушидир деб изоҳлади.

Россиянинг ушбу масъули  НАТО Россия " таҳдидларини" баҳона қилиб бу минтақада ҳарбий иштирокини кенгайтирмоқда ва бундай ҳатти -ҳаракати ҳаддан ошмоқда, ҳолбуки Россия давлатлари  Болтиқ бўйи мамлакатларига ҳужум қилиш ниятида эмас, деб айтди. Александр Шарин ўз сўзларида бундай мавзулар фақат НАТО ҳарбий бюджетини ошишига сабаб бўладию холос деб қўшимча қилди.

Европадаги АҚШ ҳаво кучлари амалиёт қўмондони Жефри Ҳариган эса олдинроқ Пентагон  Калининграддаги Россиянинг ҳаво ҳужумларига зид системларидан устун келиш учун айрим лойиҳаларни ижро этмқода деб айтганди.

Ёрлиқ