Поездаги ёнғин 62 нафар покистонлик умрига зомин бўлди
(last modified Thu, 31 Oct 2019 07:28:03 GMT )
октябр 31, 2019 12:28 Asia/Tashkent
  • Поездаги ёнғин 62 нафар покистонлик умрига зомин бўлди

Покистоннинг Панжоб штати Раҳимёрхон шаҳри яқинида пассажир поездида содир бўлган ёнғинда 62 нафар ҳалок бўлган.

Урду тилидаги Саҳар телерадиоканалининг хабар қилишича, бугун Покистоннинг Панжоб штати Rahim Yar Khan шаҳри яқинида мусофир ташувчи поездда келиб чиққан ёнғинда 62 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб нафар ҳам жароҳат олган.

  Мусофирлар томонидан поездда овқат тайёрланиши пайтида газ баллонини портлаши ёнғинга сабаб бўлган

Покистоннинг темир йўл вазири Шайх Рашид Аҳмаднинг айтишича, жароҳат олган ва заҳарланган шахслар дарров касалхонага олиб кетилган ва ҳодисани ўрганиб чиқиш учун махсус бир қўмита ҳам ташкил этилган.

Покистон темир йўл тармоғи эскирган бўлиб, бу мамлакат вагонлари ҳам ўнлаб йил олдин ишлаб чиқарилгани айтилади.

Ёрлиқ