октябр 31, 2019 12:54 Asia/Tashkent
  • НАТО: Россия  Украина шарқини тарк этиши лозим

Украина шарқидан Киев давлат ҳарбийлари ва Украинанинг ғарпараст давлати мухолифат кучларини орқага чекинганининг бир кунидан кейин НАТО Россияни бу минтақадан ўз ҳарбий кучларини чиқаришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  Украина жанубидаги Одесса шаҳрида Россия давлати Минск тинчлик келишувини ижро этишда махсус масъулият ва мажбуриятга эгадир деб изоҳлади.

Киев ва Ғарб давлатлари Россияни  Украина  мухолифат кучларига қурол- яроқ етказиб бериш ҳамда тўқнашувлар аввалидан 13 мингга яқин инсонларни қурбон бўлишига сбаб бўлган Украина шарқида ўз ҳарбийларини жойлаштиришда айблашмоқда.

Москва давлати эса ушбу айбловларни қатъийлик билан рад этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз 2014- чи йилнинг апрелида Украинанинг уша вақтдаги давлатига қарши ғарбпараст  мухолифати томонидан амалга оширилган  давлат тўнтаруви ортидан Логанск ва Донецк минтақалари халқи   Украина  давлатига қарши ҳаракталарини бошлади ва натижада кенг қамровли тўқнашувларга сабаб бўлди.

Ёрлиқ