Бокуда МДҲ мамлакатлари Мудофаа вазирларининг йиғилиши бӯлиб ӯтди
30 октябр куни Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги мамлакатлари Мудофаа вазирларининг йиғилиши бӯлиб ӯтди.
Боку йиғилишида Озарбайжон, Россия, Белорус, Қозоғизистон, Тожикистон, Ӯзбекистон Мудофаа вазирлари, шунингдек, Қирғизистон Қуролли кучлари штабининг бошлиғи Райимберди Душенбаев ва МДХ Ижрочи Қӯмитасининг бошлиғи Сергей Лебедевлар қатнашишди.
Йиғилишда МДҲ ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари 2019 йилдаги ҳарбий ҳамкорликлар сатҳини ҳамда 2020 йилга мӯлжалланган ҳамкорликлар режасини муҳокама қилишди. Шунингдек ташкилот доирасида 2025 йилгача белгиланган ҳарбий ҳамикорлик перспективаси ҳақида ҳам фикр алмашинди.
Марказий Осий ва Жанубий Кавказ республикалари хавфсизлигига таҳдидларнинг ортиб бориши ҳамда Америка ва унинг Европалик ҳамтовоқлари томонидан Сурия ва Ироқдаги шикаст еган ИШИД каби террорчи ташкилотларнинг аъзоларини бу минтақага кӯчириш борасидаги тинимсиз сай-ҳаракатлари ортидан Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги мамлакатлари Мудофаа вазирларининг йиғилиши ӯтказилиши муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса, кейинги 10 кун ичида жаҳон мамлакатлари раҳбарлари ҳамда юқори даражали давлат мулозимларининг Озарбайжонга келиб-кетишлари бу йиғилишнинг ӯта аҳамиятли эканлигидан далолат берарди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ташкилоти Россияга қӯшни бӯлган Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Шарқий ва Марказий Европа минтақасида НАТО ва Америка нуфузи ва зӯравонлигига қарши кураш мақсадида 1991 йилнинг 21 декабр куни таъсис этилган эди.
Қайд қилиш жоизким, айрим сиёсий доиралар МДҲнинг келажаги ҳақида умид билан қарамайдилар. Россия Фанлар Академиясининг сиёсий масалалар бӯйича таҳлилчиси Фарҳод Иброҳимов ташкилотнинг бугунги вазияти ҳақида шундай фикрда:
"Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ташкилоти муштарак масалаларни ҳал қилиш учун жуда яхши имкониятларни вужудга келтиради. Аммо бу минтақавий ташкилот жиддий ислоҳотга эҳтиёж сезмоқда. Вақт ӯтиши билан бу ташкилотнинг таъсир доираси заифлашиб, унинг аъзолари ташкилот доирасидаги ӯз масъулиятларини кӯнгилдагидек бажаришмаяпти".
Кузатувчиларнинг фикрича, дарҳақиқат Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги ташкилотига аъзо айрим мамлакат раҳбарлари ташкилот доирасидаги ҳамкорликларга мойил эмаслар. Бу каби раҳбарлар ғарбпарастликка ружуъ қӯйишган ва улар Ғарб мамлакатлари, ҳатто НАТО каби ҳарбий ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қилишни афзал кӯришади.
Бундай мамлакатлар: мустақилликни қӯлга киритишдан олдин етмиш йил давомида Шарқ ва Россия билан ҳамкорлик қилдик, энди Ғарб билан ҳам ҳамкорлик қилиб кӯрайлик, деган фикрдалар.
Айни ҳолда Марказиё Осиё мамлакатларига терроризм ва экстремизм хавф солаётгани сир эмас. Нотинчликлар ҳукм сураётган Афғонистон билан чегарадош бӯлган мамлакат раҳбарлари айниқса, бу хавфнинг жиддий эканлигидан хавотирдалар. Бу мамлакатларда террорчи ва экстремистик гуруҳларга қӯшилиб кетишга мойил бӯлган ёшлар сонининг кӯплиги ҳам раҳбарларнинг асосий бошоғриқларидан бирига айланган. Шу сабабли аъзо давлатлар МДҲ доирасидаги ҳамкорликларни ғанимат билиб, унга жиддий эътибор қаратишлари лозим.