АҚШ конгресси Россияга қарши навбатдаги позициясини маълум этди
(last modified Thu, 31 Oct 2019 14:42:05 GMT )
октябр 31, 2019 19:42 Asia/Tashkent
  • АҚШ конгресси Россияга қарши навбатдаги позициясини маълум этди

АҚШ намояндалар мажлиси ташқи ишлар қўмитаси чиқарган резолюциясида Россия давлатини " 7 лик" гуруҳи йиғилишида қатнашишига қарши чиқди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ намояндалар мажлиси аъзоларидан бўлган Альбио Сайерс тарқатган баёниясида, АҚШнинг демократ ва республикачи партиялари бир овоз билан  конгресс ташқи ишлар қўмитасида махсус резолюцияни қабул қилдилар. Резолюция асосида  бундан кейин Россия "7 лик" гуруҳи йиғилишларига даъват этилмайди деб эълон этди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, август ойида АҚШ президенти Дональд Трампнинг  2020 чи йилда ўтказиладиган " 7 лик" гуруҳининг 20 -чи йиғилишига Россия президенти Владимир Путинни даъват этиш қарорига келгани ортидан Сайерс  мазкур резолюцияни Конгресс ташқи ишлар қўмитсига топширган.

Шу ҳол билан бирга Трамп ҳалигача  келаси йилдаги 7 лик гуруҳига Путинни даъват қилиш қароридан қайтгани йўқ.

 

Ёрлиқ