октябр 31, 2019 20:01 Asia/Tashkent
  • Жон Болтон адвокати АҚШ намояндалар мажлисининг ҳатти- ҳаракатига аксиламал кўрсатди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўича собиқ маслаҳатчисининг адвокати АҚШ намояндалар мажлисидаги 3 қўмитани у ҳимоя қиладиган Жон Болтонга қилган талабларига муносабат билдириб, Болтон президентга қарши гувоҳлик бермайди деб айтди.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра,  бугун Оқ уй миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг адвокати Чарлз Жи Копер шунингдек  Болтон АҚШ президенти Дональтд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишга тегишли интервью ва мулоқотларда қатнашмайди ва  чақириқ макутибини  олмасдан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши кутилаётган намояндалар мажлисининг Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш хусусида ўрганишлар қўмитасининг келаси ҳафтадаги йиғилишига бормайди деб маълум этди.

АҚШ намояндалар мажлиси бугун расмий равишда,  Трампга нисбатан импичмент эълон қилишга тегишли ўрганишлар борасида резолюция чиқариши кутилмоқда.

Кеча АҚШ намояндалар мажлисининг " Ташқи алоқалар", " Маълумотлар" ва " назорат ва ислоҳотлар" қўмиталари Болтонни   " Украина гит" шармандали можаро хусусидаги саволларига жавоб бериши ҳамда   мазкур қўмиталарда Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш ўрганишлар делосига  гувоҳлик бериши учун чақиртиришганди.

 

Ёрлиқ