Трамп яна бир бор терроризм ва экстремизмни мағлуб этганини иддао қилди
АҚШ президенти, таблиғотий сўзларида ян бир бор ўз таъбири билан "радикал исломистлар"ва терроризмни мағлуб этиш ҳолида эканлигини иддао қилди.
Ассошейтед пресс хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Луиззина штатида билдирган сайловолди сўзларида ИШИД террорчи гуруҳи раҳнамоси Абубакр Бағдодийни ўлдирилганига ишора қилиб, бошқа бир томон ушбу амалиётни ўтказганида унинг борасида ойлар давомида сўз борар эди аммо АҚШ армиясининг ушбу муваффаққияти борасида фақат бир неча кун гапирилдию холос деб айтди.
Трамп шунингдек, террорчи ва экстремистик гуруҳларга хитобан, АҚШ армияси қаршисида ҳеч қанадй шансга эга эмасликларини таъкидлади.
Америка президенти ўз сўзларида мамлакатнинг республикачилари халқ учун хавфсизлик ва осойишталикни армуғон этаётгани, аммо демократлар АҚШда хаосни вужудга келтиришга уринаётганини иддао қилди.