Рябков: ҳозирги шароитда Эроннинг Баржомдаги масъулиятларини чеклашдан бошқа иложи йӯқ
(last modified Thu, 28 Nov 2019 10:08:35 GMT )
ноябр 28, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Рябков: ҳозирги шароитда Эроннинг Баржомдаги масъулиятларини чеклашдан бошқа иложи йӯқ

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Эроннинг Баржомдаги масъулиятларини чеклаши масаласига тӯхталиб, деди: Америка томонидан амалга оширилган максимал босим шароитида Эрон Баржомдаги масъулиятларини тадрижий равишда чеклашга мажбур.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Сергей Рябков таъкидлади: Эроннинг ядровий дастури ҳақидаги халқаро келишувдан ноқонуний равишда чиққан Америка ошкора қонунбузарликка йӯл қӯйганидан ташқари бошқа мамлакатларни ҳам Хавфсизлик Кенгаши резолютсияларига амал қилмасликка даъват қилади.

Сергей Рябков Америка Баржомдан чиққандан кейин ҳам Эрон бу келишувдаги ӯз масъулиятларига амал қилганини таъкидлаб, деди: Европа эса ӯзининг бирор-бир масъулиятига амал қилмади.

Эрон Ислом жумҳурияти 2019 йилнинг 8 май куни, яъни Америка Ядровий келишувдан чиққанидан бир йил ӯтгач, Европа таклиф қилган дастурларнинг ишга яроқсизлиги тӯлиқ исботлангач, Баржом Келишувининг 26- ва 36-бандлари асосида ӯзининг бу келишувдаги айрим масъулиятларини чеклашга қарор қилди.