НАТОга аъзо давлатлар мудофаа бюджетини ошириш қарорига келмоқда
НАТО Бош котиби бу ташкилотга аъзо давлатлдар ҳарбий-мудофаа бюджетларини оширилиши ҳақида хабар қилди.
НАТО Бош котиби Енс Столтенберг Лондон шаҳрида бу ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши остонасида НАТОга аъзо давлатлар ва Канада мамлакати 2016 чи йилдаги бюджетига қараганда 2024- чи йилга қадар ҳарбий харажатларини яна 400 миллиард долларга оширишади деб айтди.
Столтенберг НАТО расмий сайтида тарқатилган баёниясида, Европа мамлакатлари ва Канада каби иттифоқчиларини жорий йилда ҳарбий бюджетини 4,6 фойизга ошган ва 2016 чи йил билан таққосланганда бу заминда 130 миллиард доллар кўпроқ сармоя киритишлари кутилмоқда деб қўшимча қилди.
НАТО бош котиби хулосасига кўра, 2024 чи йилнинг охирига қадар мудофаа харажатлари 400 миллиард долларга кўпайтирилиши кутилмоқда.
НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлаи 3-4 декабрь кунлари ва бу ташкилотнинг 70 -чи йиллиги муносабатида Лондонда йиғилиши ўтказишлари кутилмоқда.
Бу йиғилиш шундай бир вазиятда ўтказиладки, бу ташкилот бюджетини таъминлаш масаласида АҚШ ва ташкилотнинг бошқа аъзо давлатлари ўртасида ихтилофлар мавжуд.