Рафаэль Гросси МАГАТЕнинг янги Бош директори лавозимида таийнланди
(last modified Mon, 02 Dec 2019 12:02:51 GMT )
декабр 02, 2019 17:02 Asia/Tashkent
  • Рафаэль Гросси  МАГАТЕнинг  янги Бош директори лавозимида таийнланди

Халқаро Атом энергияси агентлиги умумий конференциясининг махсус йиғилишида яна 4 йил учун бу ташкилотнинг янги Бош директори сайланди.

Бугун бўлиб ўтган  йиғилишда Рафаэль Гросси 4 йил учун МАГАТЕ бош директори лавозимига тайинланди.

МАГАТЕ Бош директори бу йиғилишда шунингдек  фаолияти давомида  ядровий қуролларни кенгайишини олдини олиш ҳамда иқлим ўзгариши каби муаммоларга қарши курашни давом эттиришини қўшимча қилди.

Аргентиналик бу дипломат эртага 3 декабрь куни  1957 -чи йилда расман таъсис этилган МАГАТЕ ташкилотининг  6 чи директори сифатида ўз фаолиятини бошлайди.

Гросси жорий йилнинг 18 июлида ҳаётдан кўз юмган агентликнинг япониялик Бош директори Юкиа Амано ўрнида тайинланган.