Толибон Қатарда бу гуруҳ ва АҚШ ўртасида музокаралар бошланганини тасдиқлади
Толибон наттоғи, Қатарда бу гуруҳ ва АҚШнинг ўз таъбири билан тинчлик музокараларини қайта бошланганини тасдиқлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дохадаги Толибон гуруҳи сиёсий идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин АҚШ ва Толибон ўртасида ўз таъбирлари билан музокараларни қайта бошланганини таъкидлаб, Толибон гуруҳи музокарачи делегациясини мулло Абдулғани Бародар раислик қилаётганини қўшимча қилди.
У ўз сўзларида яқинда АҚШ университетининг икки нафар устозлари билан алмашилиб, Багром қамоқхонасидан озод этилган Ҳаққоний террорчи гуруҳи етакчиси укаси Анас Ҳаққонийни ҳам кеча бошланган икик кунлик бу йиғилишда қатнашаётганини айтди.
Айтиш жоиздирки 3 ой олдин АҚШ томонидан музокараларни тўхтатилганидан кейин Толибон ва АҚШ делегациялари илк марта учрашув ўтказмоқда.