АҚШлик сенатор: Ол Сауд режими АҚШдаги терактлар учун жавобгардир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48908-АҚШлик_сенатор_Ол_Сауд_режими_АҚШдаги_терактлар_учун_жавобгардир
АҚШ республикачи партияси сенатори Саудия Арабистонини АҚШдаги терактлар учун жавобгар эканлигинги таъкидлади.
(last modified 2019-12-09T08:12:58+00:00 )
декабр 09, 2019 13:12 Asia/Tashkent
  • АҚШлик сенатор: Ол Сауд режими АҚШдаги терактлар учун жавобгардир

АҚШ республикачи партияси сенатори Саудия Арабистонини АҚШдаги терактлар учун жавобгар эканлигинги таъкидлади.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг  республикачи сенатори Ранд Пол Твиттер саҳифасида,  2001- чи йилнинг 11 сентябрида 15 нафар саудияликлар АҚШга ҳужум қилишди ва эндиликда саудиялик бир учувчи ҳам  ҳарбий ўқув жараёнида АҚШ ҳарбийларини террор этди деб айтди.

АҚШлик бу сенатор шунингдек,  Арабистонга қурол- яроқ сотишни тўхтатиш вақти етиб келган дея айтди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда учувчилик ўқув даврасини ўтказиш ҳолида бўлган арабистонлик Муҳаммад Саъид Ашшимроний  жума куни АҚШнинг Флорида штатидаги ҳарбий денгиз базасида одамларни ўққа тутиб 3 нафарни ўлдирганди.