Марк Эспер АҚШ қурол яроқларини Россиядан ортда қолганини тасдиқлади
АҚШ мудофаа вазири Москва давлатини товуш тезлигидан тезроқ ҳаракат қиладиган қурол -яроқ технологияларини ривожлантириш соҳаларида Вашинтонни ортга қолдирганини таъкидлади.
ТАСС ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ўз сўзларида, Вашингтон давлати гипетовуш тезлигидаги қуролларни кенгайтиришда Россия билан рақобат қилиш ва Россияга етишга ҳаракат қилмоқда деб айтди.
Эспер ўз сўзларида АҚШ Мудофаа вазирлигининг мудофаа саноати, мақсадлари ва биринчи галдаги стратегияларини шарҳлар экан, Хитой ва Россияни қайта тикланган қудратлар деб баҳолади.
Россия яқинда товуш тезлигидан юқорироқ ҳаракат этадиган ракеталарини синовдан ўтказганди.
Россиянинг " Кинжал" русумли ракетаси Россиянинг шимолий қутби минтақасида синовдан ўтказилганди.
Россия ҳарбий масъуллари Россиянинг ушбу минтақасида синовдан ўтказилган ракета тезлигини товуш тезлигидан 10 баравар юқори эканлигини эълон этдилар.