Франция давлати ички эътирозларга эътиборсизлик кўрсатмоқда
(last modified Mon, 09 Dec 2019 09:05:32 GMT )
декабр 09, 2019 14:05 Asia/Tashkent
  • Франция давлати ички эътирозларга эътиборсизлик кўрсатмоқда

Франция мамлакатининг турли минтақаларида кенг- қамроволи эътирозлар ва митингларни бўлиб ўтиши билан бир пайтла, Париж давлати илгаригидек пенсия ва нафақа тизимини ислоҳ қилиш жанжалли лойиҳасини ижро этиш қароридан қайтгани йўқ.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Франция Бош вазири Эдвар Филип сўнги эътирозлар борасида ўтказилган Элизе саройидаги  фавқулодда йиғилиши сўнггида  Париж давлати мазкур лойиҳани охиригача етказиш қарорига келган ,  бугун пенсия хучусидаги ислоҳотларни ижро этмаса келажакда бошқа раҳбарлар бу лойиҳани янада мураккаброқ ва қўполроқ равишда ижро этишлари тўғри келади деб  қўшимча қилди.

Франция давлати  ўтган ҳафта  пенсия тўлаш жараёнини ислоҳ қилишни бошлаб,  уни 5 декабрь куни ижро этилишини эълин этгани ортидан мамлакатнинг турли минтақаларида кенг- қамровли эътирозлар юзага келди.

Франциянинг пенсия қонунини ислоҳ этиш лойҳасида  пенсияларни камайтириш ва хизмат муддатини оширилишига қўшимча, умймий соғлиқни сақлаш ва маориф соҳаси песоналларини муътадиллаштириш масаласи ҳам инобатга олинган.

 

Ёрлиқ