декабр 11, 2019 16:06 Asia/Tashkent
  • Путин  Россия ва Украина чегараларида урушни келиб чиқиши тўғрисида огоҳлантирди

Россия президенти украиналик ҳарбийлар Россия билан чегарадаги айирмачилар минтақаларини ўз назоратига олганида оммавий қирғинлар юз бериши эҳтимоли тўғрисида огоҳлантирди.

Рошотудей ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Владимир Путин  Россия чегарасидаги қўғолончилар ва айирмачилар минтақалари Украина ҳарбий кучлари назоратига ўтганида Сребреница фожеасига ўхшаган қонли тўқнашувлар рўй бериши мумкин, деб таъкидлади.

Айтиш жоиздирки Сребреница фожеаси, Босни уруши жараёнида, серблар томонидан босниялик мусулмон тинч аҳолини оммавий қирғин этилганидир.

Путин изҳороти шу ҳолдадирки, кеча  Франциядаги Норманд 4 томонлама йиғилиши чорчубасида Россия ва Украина президентларининг илк маротаба қўшма йиғилишини утказилганидан кеийн, Россия, Украина, Германия ва Франция раҳбарлари  қўшма баёния чиқариб Украина шарқида оташкесимни жорий этиш борасида келиша ошди.

Қўшма баёнияга асосан,  Путин ва Зеленсикй  жорий йилнинг охиридан бошлаб Украина шарқида доимий оташкесим жорий этиш ҳамда 2020 чи йилнинг мартига қадар  Украина шарқидаги тўқнашувли минтақлардан ўз ҳарбий кучларининг бошқа қисматларини чиқариш хусусида келиша олишди.

Ёрлиқ