Толибон гуруҳи афғонлараро музокараларни бошлаш учун ўз шартини эълон этди
(last modified Sat, 21 Dec 2019 08:53:35 GMT )
декабр 21, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи афғонлараро музокараларни бошлаш учун ўз шартини эълон этди

Толибон гуруҳи наттоғи Афғонистондан АҚШ ҳарбий кучларини бутунлай чиқиб кетиши тўғрисидаги келишувни имзоланганидан кейин, афғонлараро музокараларни бошлашини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Толибон наттоғи Суҳайл Шоҳин Твиттер саҳифасида  тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш ва АҚШ ҳарбий кучларини Афғонистондан бутунлай чиқариш хусусида Америка  билан музокараларни давом этишига тўхталиб,  АҚШ ҳарбийларини Афғонистон ҳудудларидан бутунлай чиқарилиши хусусида Толибон ва Вашингтоннинг келишув имзоланганидан кейин барча томонлар иштирокидаги афғонлараро музокаралар бошланиши мумкин деб ёзди.

Афғонистон ишларидаги АҚШ давлатининг махсус вакили Залмай Халилзод  чоршанба куни Кобулда  Афғонистоннинг юқори мартабали масъуллари билан учрашганидан кейин,  тинчлик жараёни муҳим босқичига етган деб эълон этганди.

 У шунингдек пайшанба куни Твиттер саҳифаисда  биз Афғонистон тинчлиги жараёнида муҳим босқичга яқинлашганмиз деб айтди.

 Бу сафар 12 декбарь куни  Толибон гуруҳини Афғонистондаги бегона ҳарбий кучлар жойлаштирилган маҳал-Багром базаси яқинидаги тиббий  марказлардан бирига ҳужум қилгани сабаб Қатардаги Толибон ва АҚШ музокараларни тўхтатилганидан кейин Халилзоднинг Афғонистонга қилган илк сафари эди.

Ёрлиқ