Трамп: Ненси Пелоси "ақлдан озган" шахсдир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49291-Трамп_Ненси_Пелоси_ақлдан_озган_шахсдир
Янги йил арафасида таътилини ўтказаётган Дональд Трамп Твиттер саҳиифасида АҚШ намояндалар мажлиси спикерини " ақлдан озган" деб ёзди.
(last modified 2019-12-28T08:34:38+00:00 )
декабр 28, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • Трамп: Ненси Пелоси

Янги йил арафасида таътилини ўтказаётган Дональд Трамп Твиттер саҳиифасида АҚШ намояндалар мажлиси спикерини " ақлдан озган" деб ёзди.

Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида яна бир бор,  бу мамлакат намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелосига даҳанаки ҳужум қилиб, уни ақлдан озган одам деб айтди.

 Янги йил арафасида икки ҳафталик таътилларини  Маралого минтақасида ўтказилаётган АҚШ президенти  Твиттер саҳифасида шунингдек, Калифорниядаги Ненси Пелоси минтақасида кундан кунга жиноятлар, ҳамда бошпанасизлар кўпайиб АҚШнинг эн ёмон минтақасигаа айланмоқда деб қўшимча қилди.

Трамп ўз сўзларида  ақлдан озган Ненси  ифлос минтақасини тозалаб бошпанасизларга ёрдам етказиши лозим деб таъкидлади.

АҚШ намояндалар мажлиси 18 декабрь куни Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳасини ратификация қилди. Дональд Трамп конгресс намояндаларининг импичментига учраган АҚШнинг уччинчи президентига айланган.