Толибон гуруҳи оташкесим борасида аниқ қарорга келгани йўқ
(last modified Mon, 30 Dec 2019 08:20:15 GMT )
декабр 30, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи оташкесим борасида аниқ қарорга келгани йўқ

Афғонистоннинг Толибон гуруҳи наттоғи, ҳозиргача бу гуруҳ ва АҚШ давлати ўртасида оташкесим ўрнатиш хусусида бирор қарорга келмаганларини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Толибонлар  наттоғи  бу гуруҳ ва АҚШ ўртасида оташкесим ўрнатиш хусусида сўнгги қарор чиқарилганида, ОАВга эълон қилишини маълум этди.

Бундан олдин  Афғонистоннинг ички манбалари ҳамда бир гуруҳ сиёсий экспертлари  Толибон ва АҚШни оташкесим ўрнатиш хусусида келиша олишганини хабар қилишганди.

 Кеча Афғонистон сенати мажлиси раиси Фазлҳодий Муслим ҳам  АҚШ ва Толибон ўртасидаги биртомонлама оташкесим  мамлакатда урушни якунлаш маъносида эмас ва Ашраф Ғани давлатининг иштирокисиз бўлган бундай оташкесим халқ ва давлат фойдасига эмас деб қўшимча қилди.

Афғонистон сенат мажиси раисининг муовини Осиф Сиддиқий   сайловдаги бўҳронларга эътибор бериб,  АҚШ ва Толибон гуруҳини  вақтинчлик бир ҳукуматни ташкил этишга ҳаракат қилаётгани Афғонистон халқининг ранж ва азобига сабаб бўлишидан хавотирга тушган деб эълон этди.

Ёрлиқ