Инсон ҳуқуқлари ва Халқаро амнистия ташкилотлари: Трампнинг Эронга қарши таҳдиди уруш жиноятидир
(last modified Tue, 07 Jan 2020 09:52:21 GMT )
Январ 07, 2020 14:52 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари ва Халқаро амнистия ташкилотлари: Трампнинг Эронга қарши таҳдиди уруш жиноятидир

Халқаро инсон ҳуқуқлари ва Халқаро амнистия ташкилотлари АҚШ президентини Эроннинг тарихий ва маданий марказларига қарши ҳужум қилиш учун қилган таҳдиди ижро этиганида уруш жинояти бўлади деб эълон этдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган баёниясида  АҚШ давлати  зудлик билан Халқаро миқёсидаги уруш қонунларига риоя қилишини шарҳлаб бериши керак деб эълон этди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси ўринбосари  Андреа Прасов ўз сўзларида  Трамп  Эроннинг маданий мероси ва бойликларига қарши таҳдидли сўзларини қайтариб олиб  уруш жиноятига дастур бермаслигини исблотлаб берииши лозим деб таъкидлади.

Прасов шунингдек  Пентагон ҳам уруш қонунларига пайравлик қилиш ва қонун доирасидаги ҳарбий дастурларга амал қилиши учун ўз мажбуриятларини таъкидлашиши керак деб қўшимча қилди.

Кеча шунингдек Халқаро амнистия ташкилоти ҳам  АҚШ президенти Трампни Эроннинг тарихий  ва маданий маконларига ҳужум қилиш тўғрисидаги таҳдидига кўрсатган аксиламалида,  бир мамлакатнинг тарихий, маданий ва шаҳар марказларига аттайин ҳужум қилиш уруш жиноятидан ўзга нарса эмас деб маълум этди.

Халқаро амнистия ташкилоти ўз баёниясида  Трампни Эронга қарш таҳдидларини четга қўйиши ва Халқаро қонунларга риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз Трамп Твиттер саҳифаси орқали Эрон давлати генерал Сулаймоний ва унинг шерикларини террор этилганига аксиламал кўрсатганида Эроннинг 52 тарихий ва маданий марказларини нишонга олиш билан таҳдид қилганди.

 

Ёрлиқ