Никол Пашинян Арманистонда натижасиз қолган давлат тўнтариши хусусида гапирди
(last modified Sun, 26 Jan 2020 09:40:09 GMT )
Январ 26, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Никол Пашинян Арманистонда  натижасиз қолган давлат тўнтариши хусусида гапирди

Арманистон Бош вазири бу мамлакатда давлат тўнтаришини олдини олингани ҳақида хабар қилди.

 news.am сайтига таяниб мухбиримизнинг хабар қилишича, кеча Николь Пашинян  Еревенда ўтказилган матбуот конференциясида,  фитна солувчилар ўн минглаб доллар харажат, интернет ва ОАВ орқали  Арманистон масъуллари, Бош вазири ва уларнинг аҳли- оилаларига обру -эътиборига зарба беришга уриндилар, аммо  мамлакатдаги бундай " уруш " ва фитналарнинг барчаси пучакка чиқарилди деб изоҳлади.

Арманистон Бош вазири  махсус бир шахс номини келтирмасдан,  мазкур давлат тўнтаришиида мамлакатнинг айрим масъуллари, баъзи гуруҳлар вакиллар ва суд органлари вакилларининг роли ҳам бўлган деб қўшимча қилди.

Никол Пашинян ўз сўзларида  давлат тўнтаришини ташкил қилишга уринганлар олдинроқ айрим хориж мамлакатларга сафар қилиб, Халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашиб мулоқот қилишганди деб таъкидлади.

Арманистон Бош вазири  мамлакат хавфсизлик масъуллари  бу мавзуни текширишга бошлаган ва  факт -даллилар ошкор этилганида бу ҳодисада масъул шахслар жавобгарликка тортилади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ