Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш арафасида Болтон айрим мавзуларни фош этган
(last modified Mon, 27 Jan 2020 09:11:33 GMT )
Январ 27, 2020 14:11 Asia/Tashkent
  • Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш  арафасида Болтон айрим  мавзуларни фош этган

АҚШ газеталаридан бири Жон Болтоннинг нашр этилмаган китобининг айрим қисматларидан хабар топиб, бу китобда Трамп ўз рақибига қарши ўрганишларни давом эттириши ўрнида Украина давлатига ҳарбий ёрдамлар етказишни шарт қилиб қўйганини келтирилган деб таъкидлади.

Нью-йорк таймс газетасининг бугунги хабарига  кўра,     Оқ уй миллий хавфсизлик бўйича олдинги маслаҳатчиси  Жон Болтон ҳали нашр этилмаган китобида АҚШ президентига қарши айрим масалаларни фош этиб, Дональд Трамп  2019 -чи йилниг август ойида  мендан Украинага 391 миллион долларлик ҳарбийй ёрдамни тўхтатишни сўраганди деб ёзган.

Болтон ўз китобида  Трамп  АҚШ демократлари  жумладан 2020 чи йилдаги президентлик сайловлардаги энг асосий рақиби ва демократлар партияси номзоди Жо Байденга қарши ўрганишлар ўтказиши учун Украина масъулларига  босим ўтказгани сабабларига ҳам ишора этган.

 АҚШ демократлари  сенатда Болтонни Трампга қарши гувоҳлик беришини истайдилар аммо Трамп  ўтган ҳафта  матбуот конференцияда  Болтон гувоҳлик бермаслиги керак чунки  унинг изҳороти АҚШ миллий хавфсизликига зид бўлиши ҳам мумкин деб айтди.

  

Ёрлиқ