Лондонда одамларга ҳужум қилган террорчининг шахсияти аниқланди
(last modified Mon, 03 Feb 2020 08:15:51 GMT )
феврал 03, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Лондонда одамларга ҳужум қилган террорчининг  шахсияти аниқланди

Лондон полицияси масъуллари бу шаҳарда пичоқ билан одамларга ҳужум қилган террорчи шахсиятини аниқлангани ҳаиқда хабар қилди.

Скайнюс телеканалининг хабар қилишича, Лондон полицияси  Лондоннинг Стартҳом минтақасида пичоқ билан одамларга ҳужум қилган шахсни Судаш Амон эканлигини эълон этди.

Бу шахс 2020 йил январь ойида қамоққа озод этилиб  полиция назорати остида эди.

Кеча Британия полицияси  Лондон жанубидаги Стартҳом минтақасида одамларга пичоқ билан ҳужум қиган шахсни нишонга олганини маълум этганди.

 Метрополитен полицияси ҳам Твиттер саҳифасида, бу шахс ўққа тутилганидан олдин бир неча шахсни пичоқ билан жароҳат етказганини таъкидлади.

Лондондаги бугунги теракт  учун ИШИД масъулиятни ўз зиммасига олди. 

Британияда террорчилик ҳужум тўғрисидаги огоҳлантиришлар 2014 -чи йилнинг августидан бери янада кучайтирилган. Бу эса Британияда терактлар юз бериши эҳтимолини кўпайганининг далилидир.

 Яқин Шарқ айниқса Суриядаги террорчи гуруҳларни ҳимоя этиб келаётган Европа давлатлари жумладан Британия давлати  айни пайтда   минтақадан ИШИД террорчи гуруҳини европалик аъзоларини ўз ватанига қайтиб келишига дучор бўлганлар.

Ёрлиқ