Россия армияси бош штабининг раҳбари Бокуда Нато етакчи расмийлари билан учрашди
Россия армияси бош штабининг раиси ва Нато ташкилоти кучларининг қомондони Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида учрашиб, халқаро масалалар атрофида фикр алмашишди.
Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, Россия мудофаа вазирлиги пайшанба куни бу учрашувда Россия армияси бош штабининг раиси Валерий Герасимов ва Тод Волтерз бўҳронга юзмаюз бўлган жаҳондаги минтақаларнинг вазъияти, стратегик масалалар ҳамда ҳарбий фаолиятлардан келиб чиқаётган ҳодисаларнинг олдини олиш учун амалий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида фирк алмашишди.
Россия армияси бош штабининг раиси ва Нато ташкилотининг Европадаги кучларнинг қомондони бу учрашувдан олдин алоҳида тарзда Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, музокара қилишди.