Афғонистон масъуллари Кобул ҳарбий академияси олдида юз берган терактга аксиламал кўрсатишди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i50231-Афғонистон_масъуллари_Кобул_ҳарбий_академияси_олдида_юз_берган_терактга_аксиламал_кўрсатишди
Афонистон президенти ва ижроий давлат раиси алоҳида баёнияларида Кобулдаги бу мамлакат ҳарибй университети олдида содир этилган террорчилик ҳужумни инсониятга қарши жиноят деб баҳолашди.
(last modified 2020-02-11T10:30:17+00:00 )
феврал 11, 2020 15:30 Asia/Tashkent
  • Афғонистон масъуллари Кобул ҳарбий академияси олдида юз берган терактга аксиламал кўрсатишди

Афонистон президенти ва ижроий давлат раиси алоҳида баёнияларида Кобулдаги бу мамлакат ҳарибй университети олдида содир этилган террорчилик ҳужумни инсониятга қарши жиноят деб баҳолашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон президенти Муҳамад Ашраф Ғани  тарқатган баёниясида,  Кобулдаги бугунги терактни инсониятга қарши жиноят эканлигини таъкидлаб,  Афғонистон халқи  бу мамлакатда урушни тўхтатишни истайдилар деб эълон этди.

Афғонистоннинг ижроий давлати  раиси матбуот  идораси ҳам Абдуллоҳ Абдуллоҳ сўзларига таянган баёниясида,  бу терактда, барча инсоний, исломий  ва ахлоқий қадриятлар оёқ ости этилган деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Кобул шаҳридаги маршал  Фаҳим номидаги ҳарбий академия олдида теракт содир этилди.

Террорчилик ҳужум омили ўзи билан олиб келган портловчи моддаларни  бу университет талалабларининг кириш эшиги олдида портлатди.

Бу ҳужум натижасида  6 нафар улар жумласидан 4 ҳарбий ва 2 нафар тинч аҳоли ҳалок  бўлиб 12 нафар ҳам жароҳатланди.