Хавфсизлик кенгашнинг европалик аъзолари " Аср муомаласи" га қарши чиқишди
(last modified Wed, 12 Feb 2020 08:21:27 GMT )
феврал 12, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик кенгашнинг европалик аъзолари

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг Европа аъзолари АҚШниннг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши чиқишди.

Белгия, Эстония, Германия, Польша ва Франция каби  БМТ Хавфсизлик кенгашининг европалик аъзолари  Белгия ТИВ раҳбари томонидан ўқиб берилган Фаластин хусусидаги йиғилишидаги қўшма баёниясида АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси Фаластин хусусидаги хавфсизлик кенгаши резолюцияларини кўрмаганга олади деб изоҳлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашидаги европалик аъзолари  ўз баёниясида,  ишғол этилган Фаластин сарзаминларида сионистик режимнинг шаҳарчалар қуриши Халқаро қонунларни бузишдир деб таъкидлади.

28 январь куни, АҚШ президенти  Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимотини ўтказдилар.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , Иордания дарёси ғарбий қирғоқнинг 30 фойиз ҳудудларини сионстларга берилиши, шунингдек бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинларни ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.

Ёрлиқ