Халилзод: Афғонистон тинчлиги жараёнини мувафаққиятларига кафолат йўқ
Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили кескинликларни камайтириш хусусида Толибон ва Вашингтон ўртасидаги келишувга тўхталиб, шу ҳол билан бирга тинчлик жараёнига кафолат бериш қийин деб айтди.
Залмай Халилзод Твиттер саҳифасида, коллектив тарзда саъй-ҳаракат қилиш орқали тинчликни ўрнатиш мумкин ва кескинликларни камайтириш хусусидаги келишув фурсатидан фойдланиб, Афғонистонда ўнлаб йиллар бери давом этаётган урушни тўхтатиш лозим деб изоҳлади.
Афғонистоон ишларидаги АҚШ вакили Германияда Мюнхен конференцияси доирасида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашганига ишора этиб, бу учрашувда Афғонистонда кенг- қамровли ва доим тинчлик ўрнатиш жараёнини ижро этиш учун тайёргарликлар аҳамияти хусусида фикр алмашганини қўшимча қилди.
Жума куни Ассошейед пресс ахборот агентлиги ҳам ўз номини фош бўлишини истамаган Трамп давлат етакчиларидан бирининг сўзларига таяниб, Афғонистонда вақтинчалик ташкесим борасида Вашингтон ва Толибонлар ўртасисдаги келишув ҳақида хабар қилиб, бу келишув АҚШ ҳарбий кучларини чиқарилишига замин яратиши мумкинлигини истисно қилмади.