АҚШда коронавирусни кенг тарқалиши ортидан Трамп ОАВга ҳужум қилди
Кеча Америкада коронавирусни тарқала бошлангани хабарлар ортидан АҚШ президенти Дональд Трамп ОАВни халқ орасида қўрқувларни вужудга келтиришда айблади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШда коронавирусга мубтлао бўлган шахслар сонини 59 нафарга етгани ортидан Дональд Трамп коронавирусни тарқалиши хусусида баҳс мунозаралар ўтказиш учун хасталикларни назорат этиш ва олдини олиш маркази масъуллари билан матбуот конференциясини ўтказилиши ҳамда ОАВни молиявий бозорларда ваҳшат ва қўрқув солмасликка чақирди.
Кеча АҚШдаги касалликларни назорат этиш ва олдини олиш маркази Diamond Princess мусофир ташувчи кемасидан бўшатилган фуқаролар орасида яна 6 нафар мубтало бўлганларни аниқланганини тасдиқлаб, шу билан АҚШда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 59 нафарга етди деб қўшимча қилди.
Соғлиқни сақлаш маркази шунингдек, АҚШдаги коронавирусга мубтало шахслардан 18 нафари мамлакат ичкарисида ва 45 нафари бу кемада қайд этилган деб таъкидлади.